Ўзбекистонлик 15 ёшли атлет Пара Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган VI ёзги Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 15 ёшли аъзоси Шахинахон Йигиталиева мусобақа олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров хабар берди.

Унинг маълум қилишича, пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F46 классида найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Шахинахон Йигиталиева 40.90 метр натижа билан барча рақибларини ортда қолдирди ва олтин медалга сазовор бўлган.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида ўзбекистонлик пара спортчилар қайд этган бошқа натижалар қуйида келтирилган.

•  Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган пара Дониёр Салиев 7.28 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

•  Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Қудрат Ҳайдаров бронза медалига эга чиқди. 

•  Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Кумуш Хўжаева бронза медалига сазовор бўлди. У ҳал қилувчи баҳсда дзюдо ватани ҳисобланган Япония терма жамоаси спортчисидан 10:0 ҳисобида устун келди.

•  Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -70 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Алиқулов бронза медалини қўлга киритди.

•  Сузиш бўйича S13 классида эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида иштирок этган 2 нафар ўзбекистонлик спортчи мусобақанинг совринли ўринларига эга чиқди. Жумладан, 4:24.68 дақиқа қайд этган Дмитрий Хорлин олтин, 4:28:59 дақиқа натижа кўрсатган Фирдавс Мусабеков бронза медалига сазовор бўлди.

•  Пара дзюдо беллашувларининг эркаклар ўртасида J2 классида -73 кг вазн тоифасида икки нафар Ўзбекистон вакили совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, Феруз Саидов кумуш, Учқун Қуронбоев эса бронза медалини қўлга киритди.

•  Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 100 метрга брасс усулда сузиш беллашувларида қатнашган Фирдавс Мусабеков 1:08.36 дақиқа натижа қайд этиб кумуш медалига эга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пара Осиё ўйинлари Ханчжоу VI ёзги Пара Осиё ўйинлари Шахинахон Йигиталиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made