Ўзбекистонлик 14 ёшли шахматчи қиз жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
24 Ноябрь 2023
7742Италияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова 14 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги баҳсларда муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
Монтесильвано шаҳри мезбонлик қилаётган баҳсларда Афруза 10 турда 9 очко жамғариб, барча рақибларидан 1 очкога олдинга чиқиб олди.
10-турда Ҳамдамова россиялик Анна Шухманга қарши баҳс олиб борди. Қийин вазиятга тушиб қолганига қарамай, Афруза якунда ғалабага эришди.
Таъкидлаш жоиз, шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Эгамбердиева мос равишда ёш тоифаларида жаҳоннинг вице-чемпионлигига эришган.