Ўзбекистонлик ҳарбийлар эстафетада биринчиликни қўлга киритди
Жамият
−
16 Август 2019
3788Шу йилнинг 4-15 август кунлари Ўзбекистонда биринчи бор Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.
Қизиқарли баҳс ва мунозараларга тўла бўлган 12 кун давомида 11 та давлатнинг 200 нафарга яқин ҳарбий-тиббиёт мутахассислари нафақат юқори малака ва маҳоратларини намойиш қилишди, балки ҳарбий биродарлик ва дўстона муносабатларни ҳам кўрсатди.
“Фориш” полигони мезбонлик қилган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг финал босқичида “Халқаро танлов ғолиби” номинацияси бўйича умумжамоа ҳисобида ўринлар қўйидагича тақсимланди:
1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси (5979 балл).
2-ўрин – Қозоғистон Республикаси (5116 балл).
3-ўрин – Россия Федерацияси (4992 балл).
LiveБарчаси