Ўзбекистонлик ҳакамлар “Ал-Наср” иштирокидаги ўйинни бошқаради
Спорт
−
08 Сентябрь 2023 3158 1 дақиқа
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) “E” гуруҳи 1-тури доирасида Эроннинг “Персополис” клуби ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Аҳамиятлиси мазкур учрашувни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқаради.
Танташевга қанотларда FIFA ҳакамлари Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, захира ҳаками вазифасини яна бир топ FIFA ҳаками Аҳрол Рисқуллаев бажаради.
Шунингдек, ўша куни ОФК ВАР курсини муваффақиятли якунлаган Фирдавс Норсафаров ушбу баҳсда АВАР сифатида иштирок этади. Бу орқали у ОЧЛ баҳсида реферилик қилган илк Ўзбекистон вакили бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛда Ўзбекистоннинг 4 та футбол клуби, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, ОКМК ва “Насаф” жамоалари ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришади.
Live
Барчаси