Ўзбекистонга яширинча ўқ-дори олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
23 Апрель
6801Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида жанговар ўқларнинг республика ҳудудига олиб киришга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангиев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, салондаги ўриндиқлар остига 7 дона 5,45 мм калибрли жанговар ўқлар яширилганлиги фош бўлган.
Яна бир ҳолатда эса фарзандини болалар аравачасида етаклаб кириб келган аёлнинг қинғир қилмишига чек қўйилди. Ушбу аёл болалар аравачасининг таг қисмида ҳосил қилинган яширин бўлмага 4,5 мм калибрли 32 минг дона қўрғошин ўқларни хуфия тарзда жойлаштириб, олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
“Божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур ўқларнинг умумий қиймати 9 млн сўмдан ошмоқда”, деди Ҳусан Тангиев .
Маълум қилинишича, республика божхоначилари томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида аниқланган 42 та қонунбузарлик ҳолатларида 10 дона қурол, 858 дона ўқ, 437 дона гильза, 900 дона капсула, 8.2 кг дроб ва 2,4 килограммдан зиёд портловчи моддалар контрабандасига чек қўйилган.
Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, мазкур йўналишда аниқланган ҳолатлар сони 16 тага, ушлаб қолинган қуроллар 2 тага, ўқлар эса 657 тага кўпайган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона вилоятида “Эмми” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона чегараси орқали пневматик қурол олиб ўтилишига чек қўйилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь