Ўзбекистонга уч марта ютқазган жамоага 108 минг АҚШ доллари берилди
Спорт
−
12 Октябрь 2023
5984Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиб, 4-ўринни эгаллаган футбол бўйича Гонконг Олимпия терма жамоаси мамлакат футбол ассоциацияси томонидан 850 минг Гонконг доллари (108 минг АҚШ доллар) билан тақдирланди. Бу ҳақда “Asianews” хабар берди.
XIX Осиё ўйинларида Гонконг футбол терма жамоаси чорак финалда Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим ғалабага эришди. Ярим финалда Японияга мағлубиятга учраган бўлса ҳам, уларнинг кўрсаткичи Осиё ўйинларида махсус маъмурий ҳудуд футболида муҳим воқеа бўлди.
Ассоциация раиси Эрик Фок Кай Шаннинг айтишича, ассоциация ёш спортчиларнинг тайёргарлигини оширишда давом этади ва футбол жамоасига тажриба тўплаш учун барча шароитлар яратиб берилади.
Таъкидлаш жоиз, Осиё ўйинлари давомида Гонгконг Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан уч марта тўқнаш келди ва барча ўйинларда имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар ва уларнинг мураббийларига қанча мукофот пули берилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси