Ханчжоу-2022. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қанча мукофот олади?
Спорт
−
26 Сентябрь 2023
14859Айни кунларда Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлигида ХIХ Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам жами 22 та медаль жамғарган ҳолда, умумий рейтингнинг 4-поғонасини банд этиб турибди.
Хўш, бу мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар Ўзбекистонда қандай мукофотланади? Бу саволнинг жавоби Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилда қабул қилинган тегишли қарорида келтирилган.
Унга кўра, спортчиларга давлат бюджетидан асосий ҳамда маҳаллий бюджетдан қуйидагича қўшимча пул мукофотлари берилади.
Спортчилар:
- олтин медаль учун – 5 000 доллар ҳамда бунга қўшимча 99 миллион сўм;
- кумуш медаль учун – 3 000 доллар ҳамда 66 миллион сўм;
- бронза медаль учун – 2 000 доллар ҳамда 33 миллион сўм.
Спортчиларини тайёрлаган тренерларга:
- олтин медаль учун – 2 500 доллар ҳамда 66 миллион сўм;
- кумуш медаль учун – 1 500 доллар ҳамда 33 миллион сўм;
- бронза медаль учун – 1 000 доллар ҳамда 16,5 миллион сўм.
Спортчиларини тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):
- олтин медаль учун – 2 000 доллар;
- кумуш медаль учун – 1 000 доллар;
- бронза медаль учун – 500 доллар миқдорида ҳар бир медал учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Бироқ Президентнинг 2023 йил 8 апрелдаги 114-сонли қарори билан мукофот пулларининг янги миқдори тасдиқланган, АҚШ доллари кўринишидаги мукофот миқдори 2 баравар оширилган.
Яъни спортчиларга:
- олтин медаль учун – 10 000 доллар;
- кумуш медаль учун – 5 000 доллар;
- бронза медаль учун – 2 500 доллар
Спортчиларини тайёрлаган тренерларга:
- олтин медаль учун – 5 000 доллар;
- кумуш медаль учун – 2 500 доллар;
- бронза медаль учун – 1 250 доллар миқдорида ҳар бир медал учун бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланган.
Аҳамиятлиси мазкур қарорда маҳаллий бюджетдан қўшимча мукофот, шунингдек, спортчиларини тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар)ни рағбатлантириш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Ажабланарлиси эса 2022 йилда қабул қилинган қарор ҳам ўз кучида турибди, на бекор бўлган, на ўзгариш киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь