Ўзбекистонга снайпернинг нишонга олиш мосламасини олиб кираётган шахс қўлга тушди
Жамият
−
12 Декабрь 2019
8321Фуқаро Ўзбекистонга снайпер милтиғининг нишонга олиш мосламасини олиб кираётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўмитадан хабар қилишларича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Д.Ё. нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона “Драгунов снайперлик милтиғи”нинг оптик нишонга олиш мосламасини яшириб олиб ўтаётганлиги фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз қурол-яроқ ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказишга бўлган уринишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
LiveБарчаси