Ўзбекистонга киритилган 8,2 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди

3-саҳифа

image

Қўшни давлатлардан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 килограмм наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда вилоятнинг Узун туманида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 896 гр “гашиш” моддасини кейинчалик сотиш мақсадида Денов тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириш учун олиб бораётган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 килограмм 260 грамм “опий” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Қолаверса, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда унинг салон қисмида 2 килограмм 990 грамм “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Қирғизистон фуқароси томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига етказиб берилган мазкур гиёҳвандлик воситаси Наманган шаҳрида сотилиши режалаштирилган.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи 1973 йилда туғилган ва Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи 1971 йилда туғилган икки фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, Тожикистондан олиб келинган 487 грамм “гашиш” моддасини 5000 долларга сотган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, Тошлоқ туманидан бўлган фуқаронинг яшаш хонадонидан 599 грамм “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган.

Бу каби қонунбузилиш ҳолати Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилган. Ургут туманида яшовчи ҳамда муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун бир неча маротаба судланган шахс Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 982 грамм “опий” моддасини ўзининг жиноий шериги билан бирга харидорга 8000 долларга сотган вақтида ушланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг