Ўзбекистонга хориждан валюта кириши камайди

Жамият 6011
image

Ўзбекистонга хориждан пул жўнатмалари миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Мамлакатга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,4 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 156 млн. долларга ёки 6 фоизга камайган.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 427 млн долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 млн доллар ёки 9 фоизга камайган.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116 млн долларга ёки 5 фоизга камайган.

Пандемия сабаб Ўзбекистонга хориждан пул оқими келиши март ва апрель ойларида кескин камайиб кетганди. Бунга асосан Россияда карантин режими ўрнатилиб, ташкилотлар ишламай қолгани ва ўзбекистонлик муҳожирлар ишсиз қолгани сабаб бўлди, дейиш мумкин. Бошқа давлатларда ҳам ўрнатилган карантин сабаб ўзбекистонлик мигрантларнинг даромадлари камайиб кетганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3
Теглар
t
×