Ўзбекистонга хориждан пул кириши рекорд даражада ўсди

Жамият

image

2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 6,5 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.

МБга кўра, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 96 фоизга ёки 3,2 млрд долларга кўп.

2022 йил январь-июнь ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 5,66 млрд АҚШ доллари миқдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоиз (2,33 млрд доллар) кўп хорижий валюта сотиб олинган.

Ўз навбатида, тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 3,72 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотилган. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 85 фоизга ёки 1,71 млрд долларга кўп.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

1417

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг