Ўзбекистонга хориждан энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинади?
Жамият
−
05 Апрель 2022
11179Ўзбекистонга жорий йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп буғдой, шакарқамиш ва маргарин маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:
• Буғдой – 113,1 млн. АҚШ долларига;
• Шакарқамиш – 59,6 млн. АҚШ долларига;
• Маргарин маҳсулотлари – 52,1 млн. АҚШ долларига;
• Қорамол гўшти – 26,5 млн. АҚШ долларига;
• Ўсимлик ёғи – 22,5 млн. АҚШ долларига;
• Картошка – 21 млн. АҚШ долларига;
• Какао ва шоколад – 19,6 млн. АҚШ долларига;
• Буғдой уни – 16,4 млн. АҚШ долларига;
• Банан – 11,5 млн. АҚШ долларига;
• Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,1 млн. АҚШ долларига;
• Сут маҳсулотлари – 8,7 млн. АҚШ долларига;
• Чой – 7,4 млн. АҚШ долларига;
• Парранда гўшти – 7,2 млн. АҚШ долларига;
• Мандарин – 5,9 млн. АҚШ долларига;
• Маккажўхори – 5,7 млн. АҚШ долларига;
• Кофе – 5,1 млн. АҚШ долларига.
LiveБарчаси