Ўзбекистонга хориждан 25 нафар ўқитувчи олиб келинди
Жамият
−
13 Сентябрь 2023
6567АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон бўйлаб 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини йўлга қўйди. Ушбу дастур доирасида ўқувчи ва талабаларга дарс бериш учун Америкадан 25 нафар ўқитувчи Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда элчихона хабар берди.
Унга кўра, ушбу ўқитувчиларнинг 17 нафари мактабларнинг 10-синфидан то университетгача бўлган босқичда дарс беради. 8 нафар ўқитувчи эса университет даражасида инглиз тилини ўқитиш (ТESОL)га ихтисослашган.
“Америкалик ўқитувчиларнинг 15 нафари АҚШ Давлат департаментининг "Fulbright" инглиз тили ўқитиш бўйича ёрдамчи (ETA) дастурининг бир аъзосидир, 2 нафари эса Ўзбекистонда инглиз тили ўқитишни давом эттириш мақсадида Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг “Инглиз тили ўргатувчи” дастурида аввал ҳам қатнашган EТА битирувчиларидир. Бу устозлар ТESОL ёки тегишли соҳада магистр даражасига ва ўртача 10 йиллик ўқитувчилик тажрибасига эга”, деб ёзилади элчихона хабарида.
Маълумот учун, ушбу ўқитувчилар Ўзбекистоннинг 11 та вилоятида дарс беради.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Янги ўқув йилидан мактабларда хориждан махсус таклиф этилган 500 нафар инглиз тили мутахассиси дарс бериши, бошланғич синф ўқувчилари илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган янги дастур ва дарсликлар бўйича ўқий бошлашини маълум қилганди.
LiveБарчаси