Ўзбекистонга қарши ўйин осон бўлмайди – Канселу

Спорт

image
0:00
0:00
download

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселу 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Португалиялик футболчи бўлажак баҳс Конго ДРга қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан сезиларли даражада фарқ қилишини таъкидлади. У Ўзбекистон терма жамоасининг савиясини юқори баҳолади.

“Ўзбекистоннинг ўйин услуби Конго ДРникидан фарқ қилади. Конголиклар жисмонан кучли жамоа бўлса, Ўзбекистон яхши ташкил этилган ва тезкор ҳужумчиларга эга. Мен “Ал-Ҳилол” сафида ўйнаган пайтимда Осиё Чемпионлар лигасида ўзбек клубларига қарши майдонга тушганман. Шунинг учун Ўзбекистон футболи ривожланиб бораётганини яхши биламан. Бу ўйин биз учун осон кечмайди”, дейди Канселу.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати “К” гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон – Португалия учрашуви бугун, 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Биринчи турда Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, Португалия кутилмаганда Конго ДР билан дуранг ўйнаб, очко йўқотган эди – 1:1.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг