Ўзбекистонга қарийб 1 млн доза вакцина олиб келинди
Жамият
−
20 Октябрь 2021
3609Бугун, 20 октябрь куни тунда Ўзбекистонга Sinovac вакцинасининг 864 000 дозалик партияси олиб келинди.
Шундай қилиб, мамлакатда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 31 283 538 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
• 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
• 23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
• 720 500 дозаси "Sputnik V",
• 3 000 060 дозаси Moderna,
• 1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech,
• 1 064 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.
Шундан 24 300 975 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.