Ўзбекистонга қанча сайёҳ пиёда келгани маълум қилинди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистонга саёҳат учун келганларнинг 81,5 фоизи пиёда ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шу жумладан:

• Ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5%);
• Темир йўл орқали келганлар – 32,8 минг кишини (1,3%);
• Автомобиль транспортида келганлар – 18,4 минг кишини (0,7%) ташкил етган.

Шунингдек, сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5 %) пиёда келган. Асосан бу сайёҳлар қариндошларини йўқлаш учун келган бўлиб, чегара постларидан пиёда ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон сайёҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг