Ўзбекистонга гиёҳванд модда олиб ўтишга уринган жиноий гуруҳ аъзоси ушланди
3-саҳифа
−
31 Июль
5353Қирғизистонлик наркокурьер йирик партиядаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистонга олиб ўтаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 июль куни Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида чет эл фуқароси бўлган гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи гуруҳ аъзоси қўлга олинган. Ундан умумий қиймати 6,5 миллион сўм бўлган 15 кг гашиш мусодара қилинган.
Қўлга олинган шахс гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида Фарғона вилоятига олиб ўтмоқчи бўлганини тан олган.
Шунингдек, жиноий гуруҳ Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича халқаро наркотик каналини ташкил этгани аниқланган.
Билдирилишича, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркакни ушлаб, қамоққа олган. Эркак 15 сентябргача ҳибсда сақланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қатор вилоятларда Қирғизистондан олиб келинган психотроп моддалар ва Тожикистондан олиб кирилган наркотик моддалар олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар ушланганди.