Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ қайси давлатдан келгани маълум бўлди
Жамият
−
21 Февраль
152732023 йилнинг январь-декабрь ойларида 6,6 млн нафар чет эл фуқароси сайёҳлик мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганида 1,4 млнга ёки 26,6 фоизга ошган. Ҳисоб китобларга кўра, Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Тожикистондан келган – 2155,2 минг.
Етакчи ўнликдан қуйидаги давлатлар жой олган:
- Қирғизистон – 1757,1 минг нафар;
- Қозоғистон – 1333,3 минг нафар;
- Россия – 714,3 минг нафар;
- Туркия – 106,5 минг нафар;
- Туркманистон – 100,3 минг нафар;
- Хитой – 42,5 минг нафар;
- Ҳиндистон – 45,5 минг нафар;
- Жанубий Корея – 37,1 минг нафар;
- Германия – 29,6 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адлия вазирлиги Ўзбекистонда хориждан келган ҳар бир турист учун туроператорларга субсидия ажратилиши ҳақида маълум қилган эди.
LiveБарчаси