Ўзбекистонга энг кўп нималар импорт қилинмоқда?

Жамият

image

Ўзбекистонда 2026 йилнинг илк чораги даврида машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (4,1 млрд АҚШ доллари) энг кўп импорт қилинган бўлса, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори кўрсаткичларда ўсган товарлар эса минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар (+64,4 фоиз) бўлган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 12,2 млрд АҚШ долларини ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан 30,8 фоизга ўсган.

Импорт таркиби қуйидагича:

Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари – 4,1 млрд АҚШ доллари (+29,9 фоиз);

Саноат товарлари – 1,7 млрд АҚШ доллари (+14,2 фоиз);

Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар – 1,5 млрд АҚШ доллари (+21,5 фоиз);

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 1,4 млрд АҚШ доллари (+45,9 фоиз);

Хизматлар – 1,2 млрд АҚШ доллари (+17,9 фоиз);

Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар – 1,2 млрд АҚШ доллари (+64,4 фоиз);

Турли хил тайёр буюмлар – 441,8 млн АҚШ доллари (+43,7 фоиз);

Ноозиқ-овқат хомашёси, ёқилғидан ташқари – 288,9 млн АҚШ доллари (+28,7 фоиз);

Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари, ёғлар ва мумлар — 158,1 млн АҚШ доллари (+46 фоиз);

Ичимликлар ва тамаки – 71,3 млн АҚШ доллари (+42,6 фоиз);

Бошқа товарлар – 177,9 млн АҚШ доллари (+ 2,3 баробар).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18 млрд АҚШ долларига етгани, бироқ экспорт ҳажми камайгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон импорт импорт ҳажми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг