Ўзбекистонга дори воситаларини ноқонуний олиб киришга уринганлар ушланди
Олам
−
22 Июнь 2023
5575Қирғизистоннинг Қадамжой туманида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Қирғизистондан Ўзбекистонга дори воситалари юкини ноқонуний олиб киришга уринганликларини фош қилди. Бу ҳақда “АКИpress” хабар берди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 4 июнь куни махсус хизмат ва чегарачилар Ноокат вилоятида туғилган Қирғизистон фуқароси бошқарувидаги “Daewoo Nexia” русумли автомашинани тўхтатган. Унинг машинасидан 8 қути контрабанда дори воситалари топилган.
Бундан ташқари, автомобиль келаётган чегара чизиғидан 127 қути дори воситалари топилган. Шу билан бирга, бошқа машина юкни тушириб, ғойиб бўлган.
Қўлга олинган контрабанда товарларнинг тахминий бозор қиймати 4 миллион 406 минг 380 қирғиз сомига баҳоланмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15