Ўзбекистонга берилган 1 миллиард доллар қарз апрель охирида келиб тушишни бошлайди

Интервью

image

Халқаро молия ташкилотларидан 1 миллиард доллар қарз олиниши бўйича ишлар бошлаб юборилган ва бу маблағлар апрелнинг сўнгида келиб тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов “Hoshimov Iqtisodiyoti” лойиҳасига берган интервьюсида маълум қилмоқда. 

“Бу коронавируснинг олдини-олишда бирламчи ҳисоб-китоблар учун шундай фондни тузиш топшириғи берилган. Бу қисман бюджет маблағлари ҳисобига шакллантирилмоқда. Бу ҳолат кўпчиликка турлича таъсир ўтказмоқда. Айрим давлатларда нархлар ошган. Бу – аввало бюджетда харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилган маблағлар. Бизнинг ҳисоб-китобга кўра, бошида 1 триллион сўмни бюджет ҳисобидан ишлатамиз. 

Шунингдек, Президент қарорининг ўзида Молия вазирлигига 1 миллиард доллар халқаро молия ташкилотларидан қарз маблағларини жалб қилиш топшириғи берилган. Бу бўйича биринчи кунданоқ, барча молия ташкилотлари билан бирламчи музокараларни ўтказиб деярли келишувга келинди. Насиб бўлса, бу ойнинг ўзида бир қисмини, кейин май ва июнда, кетма-кет 4 ойда жами 1 миллиард қарз маблағи жалб қилинади”, дейди Молия вазири. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тимур Ишметов коронавирус

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг