Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш давом этмоқда – Энергетика вазирлиги
Жамият
−
05 Сентябрь 2020
5220Аввалроқ, Ўзбекистон Тожикистонга суюлтирилган газ етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик. Бундай хабар Тожикистон Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши хизмати раҳбари Абдулмажид Мўминзоднинг сўзларига асосан берилганди.
Орадан кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Тожикистонга газ етказиб бериш давом этаётганини маълум қилди ва тарқатилган маълумотлар нотўғри эканини таъкидлади.
“Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш шартнома мажбуриятларига ва тожик томонининг эҳтиёжларига мувофиқ амалга оширилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Абдулмажид Мўминзод Қозоғистон ҳам сентябрь ойида Тожикистонга суюлтирилган газ экспортини камайтирганини айтиб ўтганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь