Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш давом этмоқда – Энергетика вазирлиги
Жамият
−
05 сентябр 2020 8374 1 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистон Тожикистонга суюлтирилган газ етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик. Бундай хабар Тожикистон Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши хизмати раҳбари Абдулмажид Мўминзоднинг сўзларига асосан берилганди.
Орадан кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Тожикистонга газ етказиб бериш давом этаётганини маълум қилди ва тарқатилган маълумотлар нотўғри эканини таъкидлади.
“Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш шартнома мажбуриятларига ва тожик томонининг эҳтиёжларига мувофиқ амалга оширилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Абдулмажид Мўминзод Қозоғистон ҳам сентябрь ойида Тожикистонга суюлтирилган газ экспортини камайтирганини айтиб ўтганди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр