Ўзбекистондан “сураётган”лар сони кескин ошди
Бу қизиқ
−
22 Ноябрь 2023
447872023 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 14 666 нафар ўзбекистонлик хорижий мамлакатларга кўчиб кетган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қарийб 5 бараварга юқори.
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми – 11 921 киши Қозоғистон (81,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келган. Россияга 2248 (15,3 фоиз), Қирғизистонга 72 (0,5 фоиз), Жанубий Кореяга 71 (0,5 фоиз), Туркманистонга 32 (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатларга 322 киши (2,2 фоиз) кўчиб кетган.
Республика ҳудуди бўйлаб миграция қилганлар ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда 10,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 81,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 8,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Кўчиб кетганларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Қорақалпоғистон Республикасида 168,4 фоизга, Навоий вилоятида 143,7 фоизга, Бухоро вилоятида 121,4 фоизга, Хоразм вилоятида 115,9 фоизга ва Тошкент шаҳрида 115,4 фоизга тенг бўлган.
Ҳудудлар бўйича хорижга кўчиб кетиш коэффициентининг энг юқориси Қорақалпоғистон Республикасига, нисбатан паст даражаси Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг худди шу даврида Ўзбекистонни тарк этганлар сони 3 152 кишини ташкил этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь