Ўзбекистондан бош олиб кетаётганлар сони ортди

Жамият

image

Жорий йилда Ўзбекистонни тарк этган аҳоли сони ўтган йилги ушбу кўрсаткичга нисбатан қарийб 2 мингтага ортган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, 2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони 168,7 минг кишини ташкил этган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 166,9 мингтага тўғри келганди. 

Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистондан аёллар кўпроқ кўчиб кетган. Бунда эркакларнинг кўрсаткичи 70,1 минг кишини, аёллар сони эса 98,6 мингтани ташкил этган. Бу эса мамлакатни тарк этган аҳолининг ярмидан кўпроғи, яъни 58,5 фоизи аёллар эканини англатади.

Кўчиб кетганларнинг географик кесими эса қуйидагича: 

• Шаҳар жойларида – 131,3 минг киши (77,8 фоиз);
• Қишлоқ жойларида – 37,4 минг киши (22,2 фоиз).

Аҳолининг асосий қисми Қозоғистон (жами 81,3 фоиз), Россия (15,3 фоиз), Қирғизистон (0,5 фоиз), Жанубий Корея (0,5 фоиз), Туркманистон (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (2,2 фоиз)га кўчиб кетган. Уларниниг 81,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қайси мамлакатларга боргани очиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Статистика Аҳоли Кўчиб кетганлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг