Ўзбекистондаги ўртача маош миқдори маълум қилинди
Жамият
−
29 Апрель
202992024 йилнинг 1-чораги якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8 фоизга ўсиб, 4 млн 920 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (8 млн 117 минг), Навоий (6 млн 500 минг) ва Тошкент вилоятида (4 млн 764 минг) қайд этилган.
Энг кам маошлар эса Сурхондарё (3 млн 543 минг), Қашқадарё (3 млн 594 минг) ва Наманган (3 млн 642 минг) вилоятларига тўғри келади.
Қолган вилоятларда эса ўртача маош миқдори қуйидагича кўрсатилган:
- Андижон вилояти – 4,4 млн;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 4,1 млн;
- Хоразм вилояти – 4,01 млн;
- Бухоро вилояти – 4 млн;
- Сирдарё вилояти – 3,9 млн;
- Фарғона Жиззах, Самарқанд вилоятлари – 3,7 млн.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари кўп маош олиши ҳақида маълум қилинганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь