Ўзбекистондаги тезюрар поездлар сони яна иккитага кўпаяди

Жамият

image

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Испаниянинг "Patentes Talgo S.L.U." компанияси билан олиб борган тўғридан-тўғри музокараларидан сўнг Talgo-250 русумидаги иккита тезюрар поезд олиб келиш бўйича шартнома имзолади.

Шартномада, шунингдек, тўртта эконом-класс вагони, эҳтиёт қисмлари ва сервис хизматлари кўрсатиш учун асбоб-ускуналар етказиб берилиши ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари, Испания ҳукумати испан компанияларининг корпоратив интернационаллашув фонди томонидан шартнома доирасида 30 йил муддатга кредит ажратилишини ҳам маъқуллаган. Шундан 10 йили 0,05 ставкали имтиёз муддатидир.

Ҳужжатда қайд этилишича, лойиҳа 2019-2021 йилларда амалга оширилади. Ўзбекистоннинг унга қўшадиган ҳиссаси 15,3 млн. евро эквивалентига тенг. Шундан 14,37 млн. евроси солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишида тақдим этилади. Қолаверса, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобидан 934,4 минг евро эквивалентида маблағлар ажратилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон тўртта Afrosiyob тезюрар йўловчи поездидан фойдаланиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўллари Talgo

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made