Ўзбекистондаги мактабларда компьютер синфлари сони нечта? 

Жамият

image

Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йили бошига компьютер синфларига эга бўлган умумтаълим муассасалари сони 9923 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, мазкур умумтаълим муассасаларида жами 13240 та компьютер синфлари мавжуд. 

Йиллар кесимида умумтаълим муассасаларидаги компьютер синфлари сони: 

• 2017/2018 ўқув йили бошига – 11 821 та 

• 2018/2019 ўқув йили бошига – 12 165 та 

• 2019/2020 ўқув йили бошига – 12 630 та 

• 2020/2021 ўқув йили бошига – 13 240 та 

Қайд этилишича, 30 йилда умумтаълим муассасалари сони 1624 тага кўпайган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб компьютер синфи

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made