Ўзбекистондаги хорижий фуқароларнинг визаси 10 апрелгача узайтирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий мамлакат фуқароларининг виза муддати жорий йилнинг 10 апрелигача автоматик тарзда узайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда. 

Вазирлар Маҳкамасининг бугун, 17 мартдаги коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилишида шунга доир қарор қабул қилинди. 

Шунингдек, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига ҳам (белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тарзида мамлакатдан чиқиб кетишига жорий йилнинг 10 апрелига қадар рухсат берилади. Юқоридаги ҳолатларда уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди! Мазкур қарорга асосан, меҳмонхона мажмуалари раҳбариятидан мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, хориж фуқароларини жойлаштириш воситаларига муаммосиз қабул қилиш сўралмоқда. 

Маълумки, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Ўзбекистон орқали транзит ташувлар, халқаро авиаалоқалар, автомобиль транспорти орқали йўловчи ташиш буткул тўхтатилди.  

Айни вақтда Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларни ўз мамлакатларига етказиш ва чет давлатлардаги ўзбекистонликларни Ватанга олиб келиш бўйича чартер рейсларни ташкил қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. 

Ҳужжатга кўра, карантин муддати даврига тўғри келувчи туризм мақсадида харид қилинган ҳаво ва темир йўллари чипталари, шу жумладан ички қатновлар учун чипталарни харидорлар томонидан қайтарилган тақдирда, жаримасиз қабул қилиш, чипта нархини харидорга тўлиқ қайтариш ёки бошқа муддатга кўчириш чоралари кўрилади.   


Мақола муаллифи

Теглар

виза коронавирус

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made