Ўзбекистондаги иккита цемент заводи газ муаммоси сабаб фаолиятини тўхтатди
Жамият
−
01 Декабрь 2020
9567“Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ газ босими пасайиб кетгани сабабли цемент ишлаб чиқарилиши тўхтатди. Бу ҳақда Монополияга қарши кураш қўмитаси хабар берди.
Билдирилишича, сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, аҳолининг газга бўлган эҳтиёжини оширган. Натижада цемент ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериладиган газ босимининг пасайишига ўз таъсирини кўрсатди.
Шу боисдан, иккала ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмаган.
Мазкур вазиятдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бўлиб ўтган савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 30 минг тоннани ташкил этган бўлса, бу аввалги савдоларга нисбатан 46 минг тоннани белгилаган бўлиб, бу фоиз кўрсаткичида 34 фоиз камайганлигини кўрсатмоқда.
Сотилган цемент ҳажми 141 минг 919 тоннани ташкил этган бўлиб, бу аввалги ким ошди савдосида сотилган цемент ҳажмидан 68 минг 456 минг тоннага камдир.
Қайд этилишича, савдо ҳажмининг ҳам пасайиши, унинг нархининг ошишига олиб келган. Яъни, айтайлик, ҳафта бошида 1 кг цемент 512 сўм бўлган бўлса, ҳафта охирида у 539,1 сўмгача (ёки 5 фоизга) кўтарилган.
Мазкур ҳолат савдо иштирокчиларнинг камайишига ҳам ўз таъсирини кўрсатган: яъни улар 1054 дан 817 нафарга камайган бўлса, харидорлар ҳам 556 нафардан 373 нафаргача камайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь