Ўзбекистондаги энг кам аҳоли яшайдиган ҳудудлар маълум бўлди
Жамият
−
29 июн 8876 1 дақиқа
2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолиси энг кам бўлган ҳудуд Навоий вилоятидаги Ғозғон шаҳри бўлиб, унда атиги 9 минг 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, аҳолиси энг кам ҳудудлар рейтингида иккинчи ўринни Навоий вилоятининг Томди тумани эгаллаган. Туманда 15 минг 300 нафар аҳоли яшайди. Учинчи поғонадан эса 19 минг 400 нафар аҳоли билан Сирдарё вилоятидаги Ширин шаҳри жой олган.
Шунингдек, рўйхатнинг кейинги ўринларидан Қоровулбозор тумани (20 минг 700 нафар), Бўзатов тумани (21 минг 800 нафар), Янгиобод тумани (30 минг 600 нафар), Мўйноқ тумани (34 минг 100 нафар), Конимех тумани (36 минг 800 нафар), Тахтакўпир тумани (38 минг 900 нафар) ҳамда Учқудуқ тумани (39 минг 900 нафар) ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп бўлган туман ва шаҳарлар рейтинги ҳам эълон қилинган эди. Унга кўра, Наманган шаҳри 731 минг 300 нафар аҳоли билан мамлакатдаги энг гавжум ҳудуд сифатида қайд этилган. Самарқанд шаҳри эса 607 минг 600 нафар аҳоли билан иккинчи ўринни эгаллаган.
Live
Барчаси