Ўзбекистондаги бўш қолган мактаб ерларида боғчалар қурилади
Жамият
−
05 Сентябрь
2499Ўзбекистонда бўш қолган мактаб ерларида боғчалар қуришга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 4 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимотида сўз боради.
Қайд этилишича, охирги етти йилда тизимда қамров даражаси 27 фоиздан 74,6 фоизга кўтарилди. Келгуси беш йилда буни 80 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Тақдимотда мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди. Жумладан, мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас. Нодавлат муассасалар интернет манбаларидан фойдаланмоқда. Шунинг учун энди барча дастурлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштирилиши ҳамда ундан бепул фойдаланилиши белгиланмоқда.
Боғчалардаги педагогларнинг катта қисми ўрта махсус маълумотли. Соҳада малака оширишнинг ҳозирги муддати беш йилда бир марта. Бу жараённи жадаллаштириш мақсадида малака курслари оралиғида “Методик маҳорат соати” ва “Методик маҳорат куни” тадбирларини ўтказиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, бу йўналишдаги олий таълимда дуал таълим шаклини очиш, сиртқи ва кечки ўқувларда мақсадли квоталарни ошириш таклиф этилмоқда.
Бугунги кунда давлат боғчаларида давомат, озиқ-овқат харажатлари қоғоз шаклида тўлдирилмоқда. Энди биометрик идентификация қилиш технологиясини қўллаган ҳолда ҳисоботларни рақамлаштириш талаби қўйилмоқда.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь