Ўзбекистондаги 4 та магистраль йўл реконструкция қилинади

Ўзбекистон

−

visibility2706 timer1 дақиқа

image

Ўзбекистондаги 4 та магистраль йўлни халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда реконструкция қилиш бошланади. Бу ҳақда бугун, 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда сўз борди.

Қайд этилишича, бугунги кунда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 6,5 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Яқинда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Урганч – Тупроққалъа йўли бўйича лойиҳага старт берилган.

Келгуси йилда Жаҳон банки билан М-41 йўлининг Сурхондарё вилоятидаги 97 километр қисмини, Осиё тараққиёт банки билан А-380 йўлининг Қашқадарёдаги 100 километр қисмини реконструкция қилиш бошланади.

Шунингдек, Ислом тараққиёт банки билан А-373 йўлининг Сирдарёдаги 37 километр қисмини, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан эса М-37 йўлининг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги 69 километр қисмини реконструкция қилишга киришилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг