Андижонда оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бошланди

Жамият

image

Айни пайтда Андижон шаҳрининг “Сарвонтепа”, “Фаробий”, “Мустакилликнинг 21 йиллиги”, “Ҳамдўстлик” ҳамда “Узумзор” маҳаллаларида аҳоли учун тез кунларда қулай шарт-шароитлар тақдим этиш мақсадида иш жараёнлари давом этмоқда.

Президентнинг тезкор топшириғи ва зарур ёрдами билан ушбу маҳаллалардаги 6 мингдан зиёд хонадон, 31 минг аҳоли фойдаланиши учун оқова сув тизимларини буткул янгилаш вазифаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа якунида яна қўшимча 10 минг аҳолининг ҳам хонадонлари янги канализация тизимига уланиши режага киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Андижондаги аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиқиб ўрганиш давомида ҳудудда канализация тармоғини ва ушбу қувурлар олиб ўтилаётган эски йўлларни тўлиқ таъмирлаш кераклиги аниқланиб, давлатимиз раҳбарига ахборот берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг