Ўзбекистондаги 2 клуб вакиллари келишилган ўйинларда қатнашгани учун жазоланди

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан Про-лигада қатнашувчи “Янгиер” ҳамда “Шўртан” футбол клубларининг айрим вакиллари хақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашганлиги ва тотализатор ўйнаб келган шаҳсларга ёрдам бергани аниқланди. Бу ҳақда ЎФАнинг расмий сайтида хабар берилди.

Ушбу ҳолатлар бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан тегишли маълумотлар тўпланиб, ЎФА Этика қўмитасига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилди.

Маълумотларга кўра, ЎФА Этика қўмитасининг йиғилиши ўтказилиб, унда Про-лига мусобақасида қатнашувчи “Янгиер” ҳамда “Шўртан” футбол клубларининг айрим вакилларига нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Бунда айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашгани, тотализатор ўйнаб келган шаҳсларга ёрдам бергани ҳамда ёрдам беришга урингани учун 6 ойдан 1 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг