Ўзбекистонда зўравонлик ҳолатлари 140 фоизга ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда шахсга нисбатан зўравонлик жиноятлари 4 йилда 140 фоизга ортди.  Бу ҳақда бугун, 10 октябръ куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.

Унга кўра, 2020 йилнинг мос даврида 311 нафар шахс зўравонликка учраган бўлса, 2021 йилнинг август ойигача 565 нафар фуқаро зўравонлик қурбони бўлган. 

2022 йилнинг 8 ойида зўравонлик ҳолатлари 2021 йилга нисбатан қисман яхшиланган бўлиб,  511 нафарни ташкил қилади. 

Аммо  жорий 2023 йилнинг 8 ойида зўравонликка учраган шахслар сони кескин ошиб кетган – 747 нафар. 

Уларнинг энг кўп улуши оилавий (маиший) зўравонликка тўғри келиб,  51 фоизни ташкил қилади. 

Шунингдек, зўравонликнинг 45 фоизи баданга қасддан оғир шикаст етказиш билан тугаган.  Бундай жиноятларнинг 4 фоизи қийнаш, жинсий тажовуз ва бошқа кўринишда бўлиб, зўравонликка учраганларнинг 12 фоизи эркаклар,  88 фоизи эса аёллардир.

"Аммо аёллар одатда ўзининг зўравонликка учраганини йиғлаб ва айтиб билдирса,  экраклар ичига ютади. Уларга болаликдан эркак йиғламайди, у чидаши керак деб уқтирамиз. Шу сабабли уларнинг статистикаси кўпроқ бўлиши мумкин", деди Лайло Файзимуродова  Бош прокуратуранинг Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон зўравонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made