Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Жамият
−
17 Апрель 2022 30067 1 дақиқа
Бугун, 17 апрель куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида 3,5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, зилзила маҳаллий вақт билан соат 14:35 да содир бўлган.
Эпицентр Бухоро вилояти Пешку тумани. Зилзила координаталари 40,43 градус шимолий кенглик. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 493 километр жанубий-ғарбда жойлашган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь