Ўзбекистонда жорий йилда қанча пахта ҳосили йиғиб олинди?
Жамият
−
01 Декабрь 2020 11190 1 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна ёки 2019 йилга нисбатан 109 фоиз пахта хомашёси етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Ҳудудлар кесимида:
• Фарғона 107,7 фоиз
• Хоразмда 106,7 фоиз
• Андижонда 106,6 фоиз
• Наманганда 105,1 фоиз
• Тошкентда 104,4 фоиз
• Самарқандда 103,6 фоиз
• Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоийда 102,7 фоиз
• Жиззахда 100,7 фоиз
• Қашқадарёда 95,8 фоиз
• Сирдарёда 93,5 фоиз
• Бухорода 89,1 фоиз
• Сурхондарёда 82,3 фоиз пахта ҳосили териб олинди.
Пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 минг та фермер хўжаликларидан 23,0 минг таси шартномани бажарди.
Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни ташкил қилди.
Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна ва 11 та кооперациялар томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна пахта хомашёси етиштирилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь