Ўзбекистонда юридик шахслар учун электр ва газ нархи эркинлаштирилишига старт берилди
Жамият
−
09 Сентябрь 2023
14951Ўзбекистонда энергетикадаги муаммоларнинг олдини олиш мақсадида 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун электр ва газ нархини эркинлаштириш режалаштирилмоқда.
Бу бўйича ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, келаси ойдан бошлаб электр энергияси 1 квт.соат учун буджет ташкилотларига 450 сўмдан 1 000 сўмга, қолган бизнес вакиллари ва юридик шахслар учун 450 сўмдан 900 сўмга оширилиши мумкин. Аҳоли учун нархлар эса ўзгаришсиз қолдирилади – 1 квт.соат учун 295 сўм.
Шунингдек, қарор лойиҳасида буджет ташкилотлари учун табиий газ нархини ҳам эркинлаштириш назарда тутилган. Бунда нархлар – 1 кубометр учун 660 сўмдан 1 800 сўмга, қолган бизнес вакиллари ва юридик шахслар учун 660 сўмдан 1 500 сўмгача оширилади.
Аммо табиий газ нархи ҳам аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолади – 1 кубометр – 380 сўм.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон энергетика корхоналари 2022 йилни фақат зарар билан тугатган эди. Бунда 10 та энг кўп зарар кўрганларнинг нақ олтитаси электр энергияси таъминоти тизимидаги давлат корхоналари бўлган. Сабаб сифатида эса электр энергияси нархларининг арзонлиги келтирилган.
LiveБарчаси