Ўзбекистонда йўловчи поездлари тезлигига яна чеклов белгиланди
Жамият
−
09 Июль 2019
4226“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг маълум қилишича, Тошкент - Андижон, Тошкент - Урганч- Хива, Тошкент - Қўнғирот, Тошкент - Термиз ва Тошкент - Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланди. Бунга сабаб республикада кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилган.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннатдорчилик билдирган ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам аномал иссиқлик сабаб йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланганди.
LiveБарчаси