Нега Ўзбекистонда йўловчи поездларининг тезлигига чеклов қўйилмоқда?
Local
−
02 July 2019 6359 1 minute
Шу кунларда Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли баъзи темир йўл участкаларида йўловчи поездлар тезлиги чекланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти шуни маълум қиладики, Самарқанд - Бухоро, Бухоро - Хива каби темир йўл участкаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди бунга сабаб эса Республикада кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннадорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади расмий хабарда.
Live
All