Ўзбекистонда йил бошидан бери “қора бозор” фаоллашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Жорий йилнинг 5 ойи мобайнида амалга оширилган тезкор-қидирув ва тергов тадбирлари натижаси бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Прокуратура томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш юзасидан тезкор-қидирув ва тергов тадбирларини ташкил этиш бўйича комплекс чоралар амалга ошириб келиняпти.

Кўрилган чоралар натижасида:

– жорий йилнинг 5 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноятларнинг умумий сони 12 171 тага ёки 30,4 фоиз (17 484) га камайди;

– ўтган йиллардаги жиноятларни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилнинг 5 ойида 12 179 та фош этилмаган жиноятлар бўйича қонуний қарор қабул қилинди;

– 2018 йилда рўйхатга олинган 3 737 та фош этилмаган жиноятлардан 1 759 таси фош этилди;

– ўтган йилларда жиноят содир этганлик учун қидирилаётган 834 нафар шахс қўлга олинган, 802 та жиноий иш судларга юборилган;

– 2019 йилда рўйхатга олинган 12 171 та жиноятдан 11 906 таси ёки 97,8 фоиз фош этилиб, жорий йилда фош қилинмаган жиноятлар сони (265) 2018 йилга (1 026) нисбатан 74,1 фоизга камайди;

– жиноят содир этган 130 нафар шахснинг хорижий давлатлардан экстрадицияси таъминланди;

– жорий йилда содир этилган қотиллик, босқинчилик, номусга тегиш жиноятларини “иссиқ излар” бўйича ўз вақтида фош этилиши таъминланмоқда;

Жумладан, Қамаши ва Чироқчи туманларида хусусий уйларга ниқобларда кириб, босқинчиликни амалга оширишга дахлдор бўлган 5 нафар шахс қўлга олинди.

Ёки, Бекобод шаҳрида ахлат йиғиш пункти ҳудудида жорий йилнинг 22 майида ўлдирилган фуқаро Р.М.нинг шахси ўрнатилиб, қотиллик фош этилди;

– наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 1 069 та жиноят аниқланди, 258,5 кг гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди;

135 нафар бедарак йўқолган шахсларнинг турар жойи аниқланди, шунингдек 31 нафар номаълум мурданинг шахси ўрнатилди;

– хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланишига оид 312 та факт аниқланди, бу 2018 йилга (187) нисбатан 66,8 фоизга кўпни ташкил қилади.

Йил бошидан буён 2,0 млн AҚШ долларидан ортиқ, 3,2 млрд сўм ва 435 млн сўмга тенг бошқа чет ел валютаси ноқонуний муомаладан чиқарилди;


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Бош прокуратура

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг