Ўзбекистонда йигит-қизлар асосан қайси ёшда оила қуряпти?

Жамият

image

Ўзбекистонда қизлар ва йигитлар асосан 20-30 ёш оралиғида оила қурмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2022 йилнинг январь-август ойларида 20 ёшгача бўлган қизлардан 49 272 нафари, йигитлардан 1 753 нафари оила қурган. 20-30 ёш оралиғидаги 98 619 нафар қиз ва 134 500 нафар йигит никоҳдан ўтган.

Шунингдек, 8 ойда 31-40 ёшгача бўлган 13 740 нафар аёл ва 19 611 нафар эркак оила қурган.

Статқўмга кўра, 41-50 ёшгача бўлган 2 923 нафар аёл ва 5 740 нафар эркак ҳам никоҳдан ўтган. 51 ёш ва ундан катталар орасида эса 922 нафар аёл ва 3 872 нафар эркак янги оила қурган.


Мақола муаллифи

Теглар

оила статистика

Баҳолаганлар

1535

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made