Ўзбекистонда янгича Gentra ишлаб чиқарилиши кутиляпти
Жамият
−
02 Март 2021
58506Ўзбекистонда Lacetti Gentra`нинг янги спорт версияси ишлаб чиқарилиши кутиляпти. Бу ҳақда Асакадаги автомобиль заводига уюштирилган пресс-турда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
“Uzauto Motors” АЖ директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовга кўра, янги Gentra`нинг ойналари заводнинг ўзидан “тонировка” билан чиқарилади. Шунга қарамай, бу унинг нархига таъсир ўтказмайди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 2022 йил охиридан Chevrolet Onix автомобили ишлаб чиқарилиши кутилаётгани, унинг нархи 9-12 минг доллар атрофида бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси