Ўзбекистонда янги кодекс ишлаб чиқилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва шаклланган миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни кодлаштириш ва тизимлаштириш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Ишчи гуруҳ 2020 йил 1 февралга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

кодекс нодавтлат нотижорат ташкилот

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг