Ўзбекистонда янги хоккей клуби ташкил этилди

Спорт 1597
image

Ўзбекистон Хоккей федерацияси таркибидаги клублар сони биттага кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўзининг "Ҳарбий спорт хоккей клуби" (ҲСЧК) жамоасини тузди. Айни пайтда янги жамоани тузиш юзасидан селекция ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хоккей федерацияси Тошкент, Самарқанд, Қарши ва Aндижон каби Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида муз саройларини ташкил этиш орқали келгуси беш йил ичида ёшларни хоккейга қизиқтириш, хоккей жамоаларини яратишни рағбатлантириш ва натижада хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатини жонлантириш учун мамлакатнинг ҳар бир минтақасида хоккейни ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш режалаштирилган.

Бунга мувофиқ,  2020 йилда беш ёш тоифасида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Ҳозирда Федерация таркибида "Бинокор", "Семурғ", "Ҳумо", "Тошкент" каби хоккей клублари бор. 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3
t
×
×