Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида яна зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила соат 19:18 да содир бўлган. Эпимарказда сезилиш кучи 4 балл, магнитуда 3,4, чуқурлик 11 километрни ташкил қилган. Зилзила эпимаркази яна Наманган вилоятининг Поп тумани. Эпимарказ Тошкентдан 133 км жанубий-шарқда. Координаталари 40,88 даража шимолий кенглик, 70,72 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Наманган вилоятининг Поп туманида 2-3 балл, 15 км.
  • Фарғона вилоятининг Данғара туманида 2 балл, 27 км.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 декабрь куни эрта тонгда ҳам Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида зилзила содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила эпимарказ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг