Ўзбекистонда тўйларга яна рухсат берилади
Жамият
−
12 Август 2020
28494Ўзбекистонда 15 августдан тўйлар ўтказишга рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Давлат раҳбари одамлар чекловлардан чарчаганини, карантин чекловларини юмшатиш зарурлигини қайд этди.
“Фуқароларга ўз уйида 30 кишилик оилавий тантана, тўй ва бошқа маросимларни ўтказишга рухсат бериш лозим”, деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, 15 августдан автомобилларнинг кун бўйи ҳаракатланиши ва қатор тадбиркорлар фаолиятига рухсат берилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси