Ўзбекистонда яна бир мадраса очилди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди. Бу ҳақда бугун, 25 май куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Мадраса Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан ташкил этилди. Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани бўлиб, ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар қабул имтиҳонлари асосида ўқишга қабул қилинади. Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш 2020 йилнинг 15 июндан бошлаб онлайн шаклда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Таълим муассасасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари ўтказишнинг тасдиқланган тартиби ва қабул жараёнларига оид маълумотлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг муслим.уз сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар саҳифалари орқали бериб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Имом Термизий Ўзбекистон Мусулмонлар идораси

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made