Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 май куни тошкентлик Ш. автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Ўша пайтда унда тана ҳароратини юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўринганлиги сабабли таҳлил олинган. Ўтказилган текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда COVID-19 инфекцияси тасдиқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. 

У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг ўтган даволаниш вақти давомида вазирликнинг турли соҳа йўналишлари бўйича бош мутахассисларининг халқаро стандартлар бўйича берган  тавсиялари асосида шифокорлар барча керакли тиббий муолажаларни амалга оширишган. Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам  ўтказилиб, доимий назоратга олинган. 

Бироқ сўнгги кунларда беморда нафас етишмовчилигини кучайиши натижасида аҳволи кескин ёмонлашган ва сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 16 нафар бемор вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг